2020 йил 6 август куни Қибрай туман маъмурий судида судья Аҳрорбек Эралиев ҳукуматнинг юқори лавозимли мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан киритилган шикоят аризани қаноатлантирмасликка қарор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 4 августда Қибрай тумани маъмурий судида бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевлар устидан киритилган даъво аризаси юзасидан музокара куни бўлиб ўтганди. Унда даъво аризаси бўйича алоқадор деярли барча идора ва ташкилотлар вакиллари вакиллари қатнашган, судга раислик қилувчи А. Эралиев 6 августга қадар танаффус эълон қилган эди. 

Шикоят аризасининг рад этилиши тафсилотларига суд қарори чиққандан ва у қонуний кучга киргандан сўнг алоҳида тўхталамиз.

Мавзу: «Sulton Tex Group» кластерининг ҳоким ва ҳукумат аъзоларига қарши даъвоси