Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ва ноябрь ойларига мўлжалланган ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмайди.
Tribuna.uz манбаси хабарига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли, 2020 йил якунига қадар миллий жамоаларнинг расмий ўйинларига тақиқ қўйилди. ЖЧ-2022 саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйнаши лозим эди.
Бундан ташқари, 4 сентябрь куни Тожикистон билан, 7 сентябрь куни Эрон билан Тошкентда ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши режалаштирилган эди.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026