Россияда охирги суткада коронавирус инфекциясидан 68 киши вафот этди. Бу эса 3 майдан бери энг паст кўрсаткичдир. Ўшанда 58 та ўлим ҳолати қайд этилган. Умумий ҳисобда мамлакатда коронавирус инфкециясидан 15 мингдан кўпроқ киши вафот этган.
Касалланганлар сони эса апрелдан бери иккинчи марта 5 мингдан камроқни ташкил қилган. Охирги марта кунлик касалланиш сони 5 мингдан камроқни 11 августда ташкил қилган. Ўшанда бир кун ичида 4945 кишида коронавирус аниқланган.
Россияда охирги суткада коронавирусга чалинганлар сони 4969 нафарни ташкил қилган. Мамлакатда пандемия бошидан бери умумий ҳисобда 922 мингдан кўпроқ одам коронавирусга чалинган.












