ССВ хабарига кўра, 458та янги ҳолатнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Янги ҳолатлар (+458)

  • Тошкент шаҳри – 269
  • Тошкент вилояти – 129
  • Самарқанд вилояти – 21
  • Наманган вилояти – 17
  • Сурхондарё вилояти – 8
  • Фарғона вилояти – 5
  • Қашқадарё вилояти – 4
  • Андижон вилояти – 3
  • Қорақалпоғистон – 1
  • Жиззах вилояти – 1

Тузалганлар (+587)

Бешта ҳудудда жами 587 киши соғайгани маълум бўлди. Даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 386
  • Тошкент вилояти – 165
  • Самарқанд вилояти – 26
  • Андижон вилояти – 6
  • Фарғона вилояти – 4

Ўлим ҳолатлари (+7)

Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани маълум қилинди ва расмий статистикада жами қурбонлар сони 267 нафарга етди.

  • Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов 66 ёшда вафот этди;
  • Зангиота туманидаги кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволанган фарғоналик 59 ёшли Ф.Т. (аёл);
  • Зангиота туманидаги кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволанган пойтахтлик 29 ёшли Б.Л. (эркак);
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли Ф.А. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 78 ёшли Р.А. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли Р.А. (аёл)

Даволанаётган 3 689 бемордан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда.