Ўзбекистон | 15:35 / 27.08.2020
6933
2 дақиқада ўқилади
Covid-19’га чалинган бемор қандай ҳолатларда стационар шароитда даволаниши лозимлиги маълум қилинди
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов хавотирланиш ва шифокорга мурожаат қилиш инобатга олиниши керак бўлган симптомлар ҳақида маълум қилди.
Маълум қилинишича, қуйидаги аломатлар касаллик хавфи даражаси юқорилигини англатади:
- Ҳансираш (ҳаво етишмаётганини сезиш) – нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;
- Тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;
- Қон кислород билан таъминланиши 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);
- Қон босими тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90дан паст ёки 220дан юқори);
- Юрак уриши тезлашиши – пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;
- Беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;
- Қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар – диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйраклар сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши;
- Оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.
«Бу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозим», деди Ҳабибулла Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023