Ўзбекистон | 16:56 / 29.08.2020
1945
1 дақиқада ўқилади

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими фаолияти 1 сентябргача тўхтатиб турилади

 Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.

Фото: 123RF

29 август соат 19-00 дан 1 сентябрь соат 19-00 га қадар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимининг иш фаолияти тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Хабарда айтилишича, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида кузатилаётган муаммоларни ҳал қилиш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.

 “Сиздан ушбу ҳолатни инобатга олиб, шу кунларда фуқароларга қабул белгиламаслигингиз, шунингдек, нотариал идора фаолият юритмаслиги тўғрисида бинонинг кириш жойига эълон жойлаштиришингиз сўралади”, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид