Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда ўқувчиларга атайлаб йўталиш ва коронавирус ҳақида ҳазиллашиш тақиқланди
Британияда мактаб ўқувчилари учун янги қоидалар киритилди. Эндиликда улар қилиқ қилиб атайлаб йўталганлик ва коронавирус ҳақида ҳазил қилганлик учун уйларига жўнатилишлари мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, баъзи ўқувчиларга синфдошларига қилиқ қилиб йўталганлик ёки коронавирус ҳақида ҳазиллашганлик учун интизомий чоралар кўрилган.
“Гастинг мактабида “қасддан” йўталиш ёки аксириш, пандемия ҳақида ҳазиллар қилиш ва бошқа киши билан атайлаб алоқага киришиш тақиқланади. Лондондаги таълим муассасаларидан бирида эса “ҳазиллашиб йўталганлик” учун ҳайдалиш мумкин”, деб айтилган хабарда.
Ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандлари коронавирус тарқалиш хавфини камайтиришга қаратилган янги қоидаларга риоя қилмасалар, ҳайдалишлари мумкинлигидан огоҳлантирилган.
Кўплаб мактаблар тарбияси бузуқ болаларни алоҳида синфларга жойлаштириш хавфсиз эмас деган фикрда уларни уйларига жўнатишни афзал кўрмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026