Иқтисодиёт | 15:11 / 07.09.2020
3702
2 дақиқада ўқилади

«2019 йилда давлат харидларининг атиги 30 фоизи қонунчиликка мос равишда ҳисобланган» – вазир ўринбосари

Бугун, 7 сентябрь куни пандемия шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда давлат харидлари тизимини шаффоф ташкил қилиш хусусида сўз борди.

Молия вазири ўринборсари Одилбек Исоқов давлат харидларининг ўтган йилги кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

«Ҳам давлат, ҳам корпоратив буюртмачиларни ҳисобга олсак, ўтган йили 100 трлн сўмга яқин давлат хариди амалга ошрилган. Бу қарийб 10 млрд доллар дегани. Аммо унинг 30 фоизигина давлат харидлари қонунчилигига мос равишда ҳисобга олинган.

Бундаги асосий муаммолардан бири стратегик корхоналарнинг давлат харидлари тизими орқали қамраб олинмаганидадир», дея Исоқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, давлат хариди тизимини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

«Ҳозирига кунда бу тизимни такомиллаштириш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқяпмиз. Унда стратегик корхоналарни ҳам давлат харидлари тизимида қамраб олиш устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланади.

Шунингдек, давлат харидлари тизимини рақамлаштириш ишлари бошлаб қўйилган. Барча ҳаракатлар электрон равишда амалга оширилади. Бу орқали маблағларнинг самарали сарфланишига эришилади. Қонун лойиҳаси тез кунларда парламентга киритилади», деди вазирлик вакили.

Мавзуга оид