Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда эр-хотин ўртасидаги ўзаро жанжал қотиллик билан тугади
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 12:40ларда Андижон вилояти Асака тумани, "Қадрият" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.У. яшаш уйида турмуш ўртоғи М.Н. (аёл) билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашган.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, М.У. хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг бўйин ва қорин қисмларига бир маротабадан урган ва унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида М.Н. воқеа жойида вафот этган. Фуқаро М.У. ушланиб,ашёвий далил сифатида ундан бир дона хўжалик пичоғи олинган.


Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.У ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026