Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчаларнинг сурункали касаллиги бор ходимларига масофадан ишлашга рухсат берилади
Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Умида Муҳиддинова тизимда фаолият юритувчи хавф гуруҳидаги ходимларга иш жойида қандай шароит яратилиши ҳақида маълумот берди.
«Бу борада ходимларнинг вазияти ҳисобга олинган ва сурункали касалликлари бор ходимларга хоҳишига қараб уйда қолишига рухсат берилган. Уларга ўзларининг ҳолатидан келиб чиқиб, масофавий тарзда ишлаш таклиф қилинган. Лекин ходимга ишга чиқишни тақиқлашга ҳаққимиз йўқ.
Бироқ ҳар бир МТТ ходими ҳар 6 ойда режалаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан ташқари, ҳозир улардан коронавирусга тест ҳам олиняпти», – деди Умида Муҳиддинова.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан мактаб ва шифохоналардан ташқари, боғчалар ходимлари ҳам гриппга қарши бепул эмланади.
Аввалроқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам тизимда ишлаётган хавф гуруҳига мансуб ўқитувчилар масаласига тўхталиб, республика бўйича 20 мингдан ошиқ ўқитувчи пенсия ёшида эканини айтганди.
Боғчалар қачондан ва қай тартибда очилиши маълум бўлди
Боғчаларда камида 5 кунлик ичимлик суви захираси бўлмаса, уларга ишлашга рухсат берилмайди — МТВ
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
18:28 / 09.09.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими аёлга жинсий алоқа эвазига лавозим таклиф қилди
15:02 / 10.11.2022
Мактабгача таълим вазирлиги ўтказадиган халқаро конференцияга 19,1 млрд сўм сарфланмоқда
17:43 / 31.03.2022