Ўзбекистон | 13:44 / 24.09.2020
1852
2 дақиқада ўқилади

Республика суд экспертизаси марказига халқаро аккредитация аттестати берилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Ўзбекистонда суд экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар орасида биринчи бўлиб “Тадқиқот ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган талаблар” ISO 17025:2019 стандарти бўйича халқаро аккредитация аттестатини қўлга киритди.

Аккредитация бу Республика суд экспертизаси маркази фаолиятининг дунё стандартига мос келиши бўлиб, бу ҳаракат 2017 йилдан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликда бошланган. Марказ ходимлари Литва Республикасида малака ошириб қайтишди ва 3 млн 326 минг долларлик зарур асбоб-ускуна ва технологиялар билан таъминланди.

23 сентябрь куни ўтказилган тадбирда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакили Aшита Миттал хоним ва AҚШнинг Ўзбекистондаги Миссияси раҳбари ўринбосари Дебора Робинсон хоним ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди. Улар бу аттестатнинг берилиши юртимизда суд экспертиза соҳасининг ривожланишига ҳисса қўшишини таъкидлашди.

“Республика суд экспертизаси марказининг гиёҳванд моддаларни таҳлил қилиш ва ДНКни ўрганиш бўйича лабораторияларининг техник ваколати ташқи мустақил аккредитация органи томонидан ISO 17025:2019 Халқаро cтандартига тўлиқ мос келади деб тан олинди. Бу Сизнинг буюртмачиларингизга экпертиза натижаларининг аниқ ва ишончли бўлишини таъминлайди”, – дейди Миттал хоним.

Мавзуга оид