Ўзбекистон | 14:43 / 30.09.2020
3682
2 дақиқада ўқилади

Президент маърифатпарвар жадидларни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлади

Маърифатпарвар жадидлардан маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби Абдулла Авлоний (1878−1934), Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875−1919) ва атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов (1878−1931) «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.

XIX аср охири – XX аср бошида яшаган жадидлар Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқ озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшгани учун тақдирланди.

«Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани маълум қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид