Медиа ва коммуникация мактаби иш бошламоқда
Ҳар бир таклиф қилинадиган курс бир-бирини такрорламайди ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқ мақсадли аудитория учун мўлжалланган.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди янги таълим лойиҳасини бошламоқда. Бу тўғридан-тўғри оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлайдиган мутахассислар учун ҳам, оммавий ахборот воситалари билан ишлайдиган ёки улар билан ўзаро алоқада бўлганлар — матбуот котиблари ва расмийлар учун ҳам малака ошириш жараёни амалга ошириладиган платформа.
Ҳар бир таклиф қилинадиган курс бир-бирини такрорламайди ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқ мақсадли аудитория учун мўлжалланган.
Журналистлар ва блогерлар учун ўқув курсларининг асосий мақсади — касбий ва ижодий салоҳиятни ошириш, контентни визуализация қилиш, янги усуллардан фойдаланган ҳолда маълумотлар тақдим этиш, СММ менежменти кўникмаларини ошириш. Оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий саводхонликни оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Матбуот котиблари замонавий медиа-контентни, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар учун тегишли ва тезкор материалларни тайёрлаш, информацион сабаблар яратиш, шунингдек PR материаллари ва рақамли форматдаги пресс-релизларни тайёрлаш учун онлайн воситалардан фойдаланиш бўйича янги билимларга эга бўлишлари мумкин.
Вазирлик ва идоралар ходимлари учун курслар ахборот маданияти соҳасидаги билимларини ошириш, жамоатчилик билан ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни, жамоат олдида сўзлашиш, шунингдек инқирозли коммуникациялар бўйича билимларни шакллантиришга мўлжалланган.
Шунингдек, журналистлар малакасини ошириш курслари учун пилот гуруҳга қабул эълон қилинади.
Курслар 12-14 октябрь кунлари ўтказилади.
Курсларда қатнашиш учун 10 октябрь соат 23:00гача ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

20:25 / 11.02.2021
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига директор тайинланди

11:17 / 12.09.2020