Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур анжуманда Оҳайо давлат университетининг Тарих ҳамда Яқин Шарқ тиллари ва маданияти кафедралари мудири Скотт Ливай, ушбу олийгоҳнинг Славян ва Шарқий Европа тадқиқотлари маркази директори Анжела Бринлингер, Аризона давлат университети Муҳим тиллар институти директори Ирина Левин, 20га яқин америкалик мустақил тадқиқотчи олимлар, докторант ва талабалар иштирок этишган.

Оҳайо давлат университети академик жиҳатдан AҚШнинг ижтимоий-гуманитар фанлар таълими йўналиши бўйича энг яхши университетлар рейтингида 17, жаҳонда 45-ўринни эгаллайди. Шунингдек, олийгоҳ мамлакатдаги энг катта кутубхоналардан бирига эга бўлиб, ўзида 1 миллиондан ортиқ китоб фондини сақлайди. Ҳозирги кунда ОДУ АҚШдаги энг йирик ўзбек тили таълими дастурига эга бўлиб, йилига ўртача ҳисобда 10-12та олийгоҳ талабаларига Ўзбекистон давлат тили ўргатилади.

Аризона давлат университети ҳам дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлиб, АҚШдаги энг инновацион ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига энг кўп ҳисса қўшаётган таълим масканидир. АДУ йилига 100 мингга яқин талабаларни ўзининг 17та кампусида 350дан ортиқ мутахассисликлар бўйича ўқитади.

Элчихонанинг хабар беришича, тадбирнинг очилиш маросимида иштирокчилар юртимизда ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан батафсил танишишган.

«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек тили мамлакатда ва хорижий давлатларда ўқитилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор йўналишлар америкалик олимлар орасида катта эътибор қозонган. Илк бор Ўзбекистон президентининг БМТ Бош Ассамблеясида ўзбек тилида нутқ сўзлагани жаҳон ҳамжамияти учун яққол белги бўлиб хизмат қилади», деб таъкидлашади экспертлар.  

Шу билан бирга, анжуман иштирокчилари ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишлари ва презентацияларини намойиш қилишган. Уларда тилимизга бўлган ҳурмат, миллий анъаналаримизни ўрганишга иштиёқ яққол кўзга ташланди.

Ташкил этилган вебинар давомида, америкалик иштирокчилар ўзларининг равон ўзбек тилидаги нутқлари билан чиқишлар қилишган, маданиятимиз ва тарихимизга бўлган улкан қизиқишларини намойиш этишган ва қуйидаги фикрларни билдиришган.

Мичиган университети тарих фани ўқитувчиси ва докторанти Альберт Кавалларо:

«