Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook янги тизим яратди. У 100 та тил ўртасида 90 фоиз аниқликда таржима қилади
Facebook сунъий таржима интеллектини такомиллаштирди. Ушбу тизим инглиз тилидаги биринчи таржимага суянмасдан мустақил 100 та тил ўртасида аниқ таржима қила олади.
Мақсади – инглиз тилига марказлаштирилган таржима моделларидан воз кечиб, кўп тилли таржималар тизимини яратиш. Фойдаланувчилар Facebook жорий қилган сунъий интеллект таржималарини 90 фоиз аниқ деб баҳоладилар.
Ушбу тизим 100 хил тилда тўпланган 7,5 миллиард гапни таржима қилиш орқали синалди. Бироқ барча тилларда ҳам бир-бирига айнан мос келадиган жумлалар йўқлиги сабаб тизим тилларни география ва маданий ўхшашликларга қараб 14 та алоҳида тўпламга бирлаштириш орқали таржима қилади.
Янги тизимда баъзи бир тил жуфтликлари мавжуд онлайн таржимонлардан яхшироқ таржима қилингани айтилмоқда. Aйниқса испан тилидан португал тилига таржима жуда яхши чиққан. Испан тили дунёдаги энг кўп гаплашиладиган иккинчи тил бўлгани сабаб тадқиқотчилар катта миқдордаги маълумотларга эга бўлишган. Инглиз ва беларусь тилидаги таржима ҳам яхши чиққани, сунъий интеллект жумлани рус тилидаги ўхшашликка суяниб, беларусчага яхши ўгиргани айтилмоқда.
Тизим ҳали ижтимоий тармоққа фойдаланиш учун қўйилмади. Facebook уни ҳар куни 160 дан ортиқ тилда 20 миллиард таржима комбинациясини амалга оширадиган тизимга айлантирмоқчи. Унга тез орада жануби-шарқий Осиё ва Aфрикадаги интернетга кам маълумот жойланган тиллар учун ҳам таржималар жойлаштирилади.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025