Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Тошкент шаҳрида – 12 779та;
  • Фарғона вилоятида – 10 523та;
  • Қашқадарё вилоятида – 9 015та;
  • Наманган вилоятида – 7 173та;
  • Сурхондарё вилоятида – 6 991та.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланди:

  • савдода – 33 457та;
  • саноатда – 16 007та;
  • қурилишда – 7 818та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 725та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 618та.