Жаҳон | 16:27 / 05.11.2020
3780
1 дақиқада ўқилади

Emirates Airlines ходимларини бир йилга ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарди

Emirates Airlines июнь ойи бошларида ходимларини бўшатишни бошлаганди. Бунга коронавирус эпидемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши ва парвозларнинг тўхтатилиши сабаб бўлди.

Фото: emirates.com

Emirates Airlines авиакомпанияси ҳақ тўланмайдиган таътиллар ва мослашувчан иш жадвали билан боғлиқ бир нечта вариантларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинди.

"Биз учувчиларнинг бир қисмига талаб тикланишигаёқ ишга қайтиш имконияти билан 12 ой муддатга ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишни таклиф этганимизни тасдиқлаймиз", - дейилади баёнотда.

Компания ҳақ тўланмайдиган таътил давомида уй-жой, тиббий суғурта ва бошқа бонусларни тақдим этишни давом эттиради.

Emirates Airlines июнь ойи бошларида ходимларини бўшатишни бошлаганди. Бунга коронавирус эпидемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши ва парвозларнинг тўхтатилиши сабаб бўлди. 2019 йил охирларида компаниядаги ходимлар сони 60 мингга яқин эди.

Мавзуга оид