Ўзбекистон | 09:30 / 06.11.2020
3579
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат стоматология институти Финландиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда «Тиббиёт ва инновация» халқаро илмий журналини ташкил этди

Ушбу «Medicine and innovations» номли халқаро илмий журнал ТДСИ ва JAMK университети орасида тузилган меморандум асосида ташкил этилди.

Унда таълим ва илмий-амалий муассасалари докторантлари, мустақил изланувчиларнинг илмий изланишлари натижаларига доир мақолалар, шу билан бирга тиббиёт соҳасининг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган олимларнинг минтақа ва жаҳондаги долзарб муаммоларнинг изчил тадқиқотларига бағишланган илмий мақолалари мунтазам бериб борилади.

«Medicine and innovations» илмий-амалий журналининг асосий мақсади давлат таълим стандартига мувофиқ замонавий дастурлар асосида ўқитишнинг сифатини таъминлаш, илмий педагогик кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти, илмий тадқиқотлари ёрдамида фан-техника технологияларини ривожлантириш, тиббиёт ва таълим жараёни орқали мамлакат иқтисодиёти тараққиётига ҳисса қўшадиган мавзуларда материалларни ёритишга йўналтирилган.

Журнал таҳририяти Финландия, Англия, Италия, Чили, Россия ва Қозоғистон давлатларининг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг профессорларидан иборат.

Журнал халқаро базаларга, хусусан, Scopus, Webofscience, РИНЦга аъзо қилинмоқда. Шунингдек, ушбу журнал орқали хорижий ҳамкасблар билан тиббиётнинг турли йўналишларида яратилаётган инновациялар бўйича билим ва тажриба алмашиш мақсад қилинган.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати

Мавзуга оид