Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайн бош вазири вафот этди. Унинг ўрнини валиаҳд шаҳзода эгаллади
Баҳрайн бош вазири Халифа бин Салмон Ол Халифа 11 ноябр эрталаб 84 ёшида вафот этди. Унинг ўрнига Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси Салмон бин Ҳамад бин Исо Ол Халифа янги бош вазир этиб тайинланди. Бу ҳақидаги фармонни подшоҳ шайх Ҳамад бин Исо Ол Халифа имзолаган.
Халифа бин Салмон Ол Халифа Баҳрайн бош вазири лавозимини 1970 йил январдан то вафотигача эгаллаб келган. У дунёда бош вазир лавозимини энг узоқ вақт эгаллаган давлат арбоби сифатида тарихга кирган. Марҳум шаҳзода амалдаги подшоҳнинг амакиси бўлган.
Халифа бин Салмон Ол Халифа 85 ёшга тўлишига икки ҳафта қолганда АҚШда даволанаётган шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Марҳум шаҳзода Баҳрайн подшоҳлик оиласининг энг бой вакили ва мамлакатдаги энг йирик тадбиркорлардан бири саналган.
Шаҳзода вафоти муносабати билан подшоҳликда бир ҳафталик мотам эълон қилинган. 3 кун давомида барча давлат идоралари ёпиқ қолади.
Бош вазир лавозимини эгаллаган шаҳзода Салмон 1969 йилда туғилган. У Баҳрайн подшоҳининг биринчи рафиқасидан тўнғич ўғли ҳисобланади. 51 ёшли шаҳзода валиаҳд шаҳзода мақомини 1999 йилда олган. У 2013 йил мартидан бери бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган ва охирги вақт ҳукуматни деярли ўзи бошқарган.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
13:12 / 09.03.2026
Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
18:16 / 31.10.2025