Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган Баҳрайннинг «Ал-Холидия» ва Ўзбекистоннинг «Насаф» клуби ўртасидаги баҳс голсиз якунланди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидан кейинги ўринда туради.
16 сентябр куни Баҳрайнда ўтказилган А гуруҳи баҳсида томонлар дарвозани ишғол қилолмади.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида «Ал-Ваҳда» (БАА) ўз майдонида «Ал-Кувайт» (Кувайт) клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
«Насаф» турнирдаги навбатдаги ўйинини 14 октябр куни ўз майдонида «Ал-Ваҳда»га қарши ўтказади.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирида 32 та клуб Ғарб ва Шарқ минтақасига ажратилган ҳолда 8 та гуруҳда иштирок этмоқда. Гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган клублар плей-офф босқичига йўл олади.
ОЧЛ-2. А гуруҳи, 1-тур
16 сентябр, Риффа (Баҳрайн)
АЛ-ХОЛИДИЯ (Баҳрайн) - НАСАФ (Ўзбекистон) 0:0
Ҳакамлар: Виват Жумпаоон, Паттарапонг Кижсатит, Чотравее Тонгдуанг (барчаси Таиланд).
«Ал-Холидия»: Муҳаммад Ал-Ғараблий, Муҳаммад Одил, Валид Саббар (Саид Дия 78), Глейсон Уилсон (Ҳазза Али 87), Рашид Бумессус, Сайфиддин Буҳра (Низар Ал-Усмоний 78), Доминик Менди, Дарко Велковски, Домагой Дроздек, Патрик Масвангани (Яя Ал-Ҳаж Усмон 78), Усома Фараж
Бош мураббий: Ласаад Шаббий (Тунис)
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Акромжон Комилов (Яшнарбек Бердираҳмонов 79), Ғолиб Ғайбуллаев, Аденис Шала, Зафармурод Абдираҳматов, Бобур Абдиҳолиқов (Юсуф Отубанжо 78), Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Аббосжон Ғуломов, Умарбек Эшмуродов
Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев

















