Ўзбекистон | 21:43 / 18.11.2020
30054
2 дақиқада ўқилади

Антимонополия «UzAuto Motors» иши бўйича суд қарори устидан аппеляция шикояти киритди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар маъмурий судининг «UzAuto Motors» иши бўйича ҳал қилув қарори устидан аппеляция шикоятини киритди.

18 ноябр куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан қабул қилинган «UzAuto Motors» АЖнинг аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан аппеляция шикоятини киритди.

Қўмита матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаган.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан шикоят аризаси қаноатлантирилди ва Махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Қўмитанинг бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов жорий йил 26 август куни Kun.uz’га берган интервьюсида махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор моҳияти ва воқеалар ривожи ҳақида гапириб берганди.

Судья Ғолиб Давлатов 30 октябр куни «UzAuto Motors» иши бўйича ўз қарорини шарҳлаб берганди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо бўла бошлади. Kun.uz судьянинг ўз қарорига берган шарҳини қонун манбалари билан солиштириб кўрганди.

Мавзуга оид