Байден Twitter'да қолдирган постда, энг кам иш ҳақини оширишга коронавирус пандемиясидан кейин иқтисодиёт қайта тиклана бошлаган вақтда имкон бўлишини қайд этган.

«Қайта тикланишга эришаётганимизда, маошлар ҳам ошиб боради – 15 долларлик иш ҳақи, яхшироқ имтиёзлар ва кучли жамоавий шартномалар оилангизни таъминлаш имконини беради. Шу тариқа биз ўрта қатламни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз», – деб ёзди демократлар етакчиси.

Маълумот учун, АҚШда Меҳнат вазирлиги томонидан белгиланган энг кам иш ҳақи соатига 7,25 долларни ташкил этади.

Вашингтон штатида энг кам иш ҳақи соатига 13,5 доллар, Массачусетсда соатига 12,75 долларга тенг. Американинг бошқа бир қатор штатлари – Мейн, Коннектикут, Колорадо, Аризона, Калифорния, Орегонда эса ходимга соатига 12 доллардан кам ҳақ тўлаш мумкин эмас.