Ўзбекистон | 09:52 / 03.12.2020
4726
1 дақиқада ўқилади

Йирик корхоналар томонидан қанча кўмир қазиб олингани маълум қилинди

Ўзбекистонда жорий йилнинг январ-октябр ойларида 3,1 млн тонна кўмир қазиб олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 53,8 минг тоннага ошган ёки ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг:

  • январ ойида 383,9 минг тонна (ўсиш суръати 63,1 фоиз);
  • январ-феврал ойларида 695,1 минг тонна (28,9 фоиз);
  • январ-март ойларида 1 млн тонна (29,6 фоиз);
  • январ-апрел ойларида 1,2 млн тонна (19,1 фоиз);
  • январ-май ойларида 1,3 млн тонна (10,2 фоиз);
  • январ-июн ойларида 1,5 млн тонна (9,7 фоиз);
  • январ-июл ойларида 1,7 млн тонна (0,6 фоиз);
  • январ-август ойларида 2,1 млн тонна (3,1 фоиз);
  • январ-сентябр ойларида 2,6 млн тонна (7,1 фоиз) кўмир қазиб олинди.

Маълумот учун, мамлакат 2020 йилнинг январ-октябр ойларида хорижий давлатларга 1,3 минг тонна ёки 86,1 минг долларлик кўмир маҳсулоти экспорт қилган.

Ўз навбатида, республикага хорижий давлатлардан 2,2 млн тонна ёки 75,4 млн долларлик кўмир маҳсулоти импорт қилинган.

Мавзуга оид