15:10 / 22.01.2021
5996

Сергели туманида учта машина тўқнашди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 21 январь куни тахминан соат 10:00да Қумариқ ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаларининг кесишмасида учта транспорт воситаси тўқнашган. 

Хабарда айтилишича, 49 ёшли З.Ю. бошқарувидаги Nexia автомобили, 63 ёшли А.С. бошқарувидаги Malibu автомобили ва 40 ёшли Н.М. бошқарувидаги Cobalt автомобилининг тўқнашуви юз берган. 

Тахминларга кўра, ЙТҲ Nexia автомобилининг кескин тўхташи оқибатида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида Malibu автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.

Top