Ўзбекистон | 08:45 / 08.02.2021
4767
1 дақиқада ўқилади

Президент кулолчилик буюмларини аҳоли орасида оммалаштириш кераклигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрганди.

«Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, президент ҳунармандлар билан суҳбатда энди кулолчилик буюмларини асраб-авайлаш ҳақида эмас, балки Риштон кулолчилигини аҳоли орасида оммалаштириш кераклиги ҳақида ўйлаш лозимлигини айтиб ўтган. У энди нафақат кўргазмалар ёки музейларда, балки хонадонларда ҳам кўзларни қувнатиб туриши керак, дейилади кўрсатувда.

«Бу ҳам маънавият, бу ҳам маърифат, бу ҳам тарих, бу ҳам маданият. Биз маданиятни, урф-одатимизни ўзимиздан бошлашимиз керак-ку? Ёки нотўғрими? Менинг уйимда ҳам йўқ бу сопол. Ҳаётимизга, рўзғоримизга кирита олмадик», - деди давлат раҳбари.

Кулолларга айланма маблағ ва имтиёзлар бериш, бошқа ҳудудларимизда дўконлар очишига кўмаклашиш, мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналарида кўргазма-савдо расталари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид