«Вақф» хайрия жамоат фонди 9 феврал куни 4 та юк машинага ортилган 30 турдаги 10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни ҳомийлар кўмагида жамлаб, пойтахтдаги ёрдам йиғиш марказига топширди. Мазкур ёрдам таркибида асосан қишки кийимлар, ётоқ ашёлари ва иситиш мосламалари мавжуд.

Мусибат тушган диндошининг кўнглини олиш, тасалли бериш ва ёрдам қўлини чўзиш чин мўминлик белгисидир», - дейилади хайрия жамоат фондининг баёнотида.

Айни вақтда Туркиядаги зилзиладан талафот кўрган ҳудудларда 171 нафар ўзбекистонлик қутқарувчилар ва ҳарбий шифокорлар ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида қардош турк халқига ёрдам йиғиш марказлари фаолият юритмоқда.