Ўзбекистон | 10:03 / 13.03.2021
4341
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқароларни Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Давомида давомида, фуқаро К.А. фуқаро У.А.нинг ишончига кириб, уни ва ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Корея Республикасига ишга жўнатиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид