Хусусий сектор вакцинани олиб кира олмаяпти, олиб кирса эътироз йўқ – Баҳодир Юсупалиев
Бугун, 17 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев вакцинани сотиб олиш ва эмланиш мумкинлиги бўйича гапирди.
“Ҳозирча хусусий сектор вакцинани сотиб ололмаяпти. Сабаби, вакцина етмаяпти. Лекин агар хусусий сектор олиб кирса ва пуллик асосда эмлашни йўлга қўйса, биз қаршилик қилмаймиз.
Вакцинация жараёнида талон-торожликка йўл қўймасликка келсак, ҳар бир эмланган одам алоҳида рўйхатда туради. Вакцина ажратилгандан бошлаб эмлангунча бўлган жараён тўлиқ назоратга олинади”, деди Баҳодир Юсупалиев.
Бундан олдин, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Ўзбекистонда эмланиш ихтиёрий бўлиши, ҳеч ким мажбурланмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024