Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазирлиги Қора денгизга 10дан ортиқ катер ва кемаларини жўнатди
Хабар қилинишича, Каспий флотилияси катерлари экипажи Қора денгиз флоти кучлари билан ҳамкорликда денгизда ўтказиладиган машғулотларда қатнашади.
Россия Каспий флотилиясининг ўндан ортиқ десант ва артиллерия катерлари ҳамда кемаларини Қора денгизга жўнатди. Бу ҳақда Россия жанубий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Каспий флотилияси катерлари экипажи Қора денгиз флоти кучлари билан ҳамкорликда денгизда ўтказиладиган машғулотларда қатнашади.
Шу билан бир вақтда, 8 апрел куни Украина ҳарбий-денгиз флоти Қора денгизда машғулотлар ўтказишни бошлагани хабар қилинди.
6 апрел куни Россия қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини текширувдан ўтказиш бошланганди.
Маълумот берилишича, апрел ойида турли миқёсдаги 4 мингдан ортиқ машғулот ўтказилади. Машғулотлар барча ҳарбий округлар ва Шимолий флотда бўлиб ўтади. Қўшимча қилинишича, барча турдаги қўшинлар текширилади.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026