Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Сарбозор қишлоғида яшовчи Р.Л. Қамаши тумани «Работ» МФЙда яшовчи С.Э.дан унинг ўғли С.Ҳ.ни танишлари воситасида «Enter Engineering» корхонасига ишга киритишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олган. Лекин 2018 йил 8 апрел кунидан 2019 йил 29 апрел кунига қадар ваъдасини бажара олмаган.

Фирибгар шу кунга қадар ушбу пулларни қайтармасдан, алдаб юргани ҳақида, С.Э. 2021 йил 17 март куни ички ишлар органига ариза ёзган.

Фуқаронинг аризаси юзасидан, Қамаши туман ИИБ ТБ ходимлари томонидан Р.Л.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.