Россия Болгариянинг икки нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юбормоқда
Россия март ойида Болгариядаги дипломатлари чиқариб юборилишига шу тарзда жавоб қайтарди.
Россия жавоб чораси сифатида Болгариянинг икки нафар дипломатини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Болгария элчихонаси консуллик хизматининг биринчи котиби Николай Панайотов ва савдо-иқтисодий масалалар хизматининг биринчи котиби Чавдар Христозов 72 соат ичида Россияни тарк этиши лозим.
Россия март ойида Болгариядаги дипломатлари чиқариб юборилишига шу тарзда жавоб қайтарди.
Ўшанда Болгария ҳарбий разведкасининг бир неча нафар ходимлари Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Болгария ташқи ишлар вазирлиги улар Россия элчихонаси билан алоқадор эканлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024