Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабек Сатторийнинг адвокати: «Назаримда, қоралаш ҳукми чиқиб, қамаладиган бўлиб турибди»
Жиноят ишлари бўйича Музрабод туман судида блогер Отабек Сатторийнинг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Отабек Сатторийнинг адвокати Хурсаной Кучаева ишни нохолис кўрилаётгани, Жиноят-процессуал кодекси талаблари қўпол равишда бузилаётгани учун судяни рад этиш, жиноят ишини Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судига юбориш бўйича судга илтимоснома киритди.
Жабрланувчининг адвокати судни нохолисликда айблади, деб ҳисоблаб Хурсаной Кучаевани жазолашни кўриб чиқиш учун Судялар олий кенгашига ҳужжат йўллаш лозимлигини билдирди.
Ишда иштирок этувчи прокурор Отабек Сатторийнинг адвокатига суд, тергов ва прокуратурадан асоссиз норози бўлаётганини билдирди. Прокурор суд шаффоф ўтказилаётгани, журналист ва блогерларнинг судда иштирок этишига имконият яратилганини, Отабек Сатторийни айбсизлигини исботловчи далиллари бўлса судга тақдим этишини айтиб адвокатларнинг сўзлари нотўғри талқин этилиши мумкинлигини билдирди.
Суд Отабек Сатторийнинг адвокатни илтимосномасини маслаҳат уйида кўриб чиқиб, рад қилиш бўйича ажрим чиқарди.
Суд жараёнида ёзма далиллар намойиш этилди. Ёзма далиллар муҳокама қилинди. Прокурор ёзма далилларни жиноят ишига қўшиш лозимлигини билдирди.
Сатторийнинг адвокати ушбу далилларнинг бирортаси айбловга алоқаси йўқлиги учун айбловга қўшмасликни сўради. Жабрланувчининг адвокатлари далилларни айблов хулосасига қўшишни сўради. Суд ёзма далилларни жиноят ишига қўшиб баҳоланиши бўйича ажрим чиқарди.
Суд раиси суд терговини тамомлаш бўйича тарафлардан иш бўйича қўшимча фикр сўради.
Суд 4 май кунига қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
11:04 / 07.01.2026
Адвокатлар сони 2000 нафарга оширилиши режалаштирилмоқда
08:20 / 22.12.2025