Kun.uz сайтига асли зоминлик бўлган тадбиркор аёл Одинахон Ғофуржонова мурожаат қилди.

У ўзи муассислик қилган компания (МЧЖ)даги улушлар Россия фуқароси бўлган қариндошлари томонидан ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан тортиб олингани, кейинчалик бу компаниядаги улушлар ўзга шахслар номига ўтказиб юборилгани, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси олиб бораётган тергов ҳаракатлари эса асоссиз равишда ҳаракатдан тугатилганини айтмоқда.

«2002 йилда таъсис этилган «Megatek Avto» МЧЖнинг 99,4 фоиз (8,5 млрд сўм) улушига эгалик қилиб келганман. 2019 йил май ойининг бошларида бетоб бўлиб ётган вақтимда, шу фирмада қисман улушга эга бўлган жияним соғлиғимдан хабар олиш учун келиб, жамият устав фондини ошириш учун киритилган 1 млрд сўм пулларни ҳужжатлаштириб қўяман деб, уставни янги таҳрирда рўйхатдан ўтказиш кераклигини айтиб, менга А4 форматдаги бир неча бўш қоғозларга имзолар қўйиб беришимни сўради

У менинг жияним (укамнинг ўғли) бўлгани сабаб уларга ишонганман. Касал ётганим туфайли ўз ўрнимдан туролмайдиган бир аҳволда бўлсам ҳам бўш қоғозларнинг жияним кўрсатган жойларига имзо қўйдим, кейин жияним дарров жўнаб кетди.

Бу вақтда мен укам ва жияним менга хиёнат қилишини билмаган эканман. Ота-бола мени алдаш ниятида экани ва фирибгарлик қилиши мумкинлигини ҳатто хаёлимга ҳам келтирмагандим», – дейди Одинахон Ғофуржонова.

Одинахон Ғофуржонова

Бу низо Одинахон Ғофуржонованинг аризаси асосида Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўрилган. Суд таъсис ҳужжатларидаги имзоларни унинг ўзи қўйган деб кўрсатиб, «MEGATEK AVTO» МЧЖнинг қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвони қаноатлантиришни рад этган.

Аммо, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2020 йил 26 ноябрдаги хусусий ажрими билан, «MEGATEK AVTO» МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини қайта давлат рўйхатидан ўтказишда шахсларнинг ҳаракатларида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари мавжудлиги ҳолатини текшириб кўриш ва жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига хабар қилинган.

Хусусий ажрим чиқарилганидан бир ҳафта ўтиб – 2020 йил 3 декабр куни Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Одинахон Ғофуржонованинг Россия Федерацияси фуқаролари бўлган укаси ва жиянига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик)