Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти 9 май паради учун Москвага бормаслиги маълум қилинди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ғалаба куни муносабати билан Москвага ташриф буюриши режалаштирилмаган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Ермек Кошербаев маълум қилди.
"Ташриф режалаштирилмаган", - деди у.
Унинг аниқлик киритишича, байрам тантаналарида дипломатик корпус вакиллари иштирок этади.
Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ғалабанинг 76 йиллиги юбилей санаси бўлмагани боис хорижий давлатларга махсус таклифномалар юборилмагани, аммо қўшни ва иттифоқчи мамлакатлар раҳбарлари хоҳишлари бўлса тантаналарда қатнашишлари мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026