Жамият | 21:37 / 20.05.2021
26984
3 дақиқада ўқилади

Қонунлар ишламаганда... Пойтахтда тадбиркорлар ўз мулкларини ҳимоя қилишнинг ғаройиб усулидан фойдаланишмоқда

Тошкентда ташқи реклама объектлари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан ҳеч қандай ҳужжатсиз бузиб ташланаётгани ва бунга нисбатан масъуллар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаётгани ортидан тадбиркорлар ўз мулкларини ҳимоя қилишнинг ноодатий усулидан фойдаланишмоқда.

Улар ўзларига тегишли реклама қурилмаларига қонунга кўра ўз мулкларини фақат суд қарори асосида бузиб ташланиши ҳақидаги эслатмани ёзиб чиқишди.

«Ушбу реклама қурилмаси фақат суд қарори асосида демонтаж қилиниши (бузилиши) мумкин. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори. Ҳурматли президентимиз бизга ёрдам беринг» – дейилади шаҳар бўйлаб илинган баннерларда.

Тадбиркорларнинг Kun.uz’га маълум қилишича, кеча 19 май куни Сергели тумани бўйлаб 5 дона ана шундай баннер илиб чиқилган, лекин улар ўша куниёқ ободонлаштириш бошқармаси томонидан демонтаж қилиб юборилган.

Тадбиркорлар бугун Тошкент шаҳри бўйлаб яна 30 та худди шундай баннерни илиб чиқишган. Улар ўзларининг мулк ҳуқуқи бузилаётгани ҳақидаги хабарлар президентга етиб боришидан ва ҳеч бир ташкилот эътибор қилмаётган бу қонунбузарликлар тўхташидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда реклама билбордларига кенг миқёсли «снос» эълон қилиниши ортидан тадбиркорларнинг ташқи реклама объектлари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан ҳеч қандай ҳужжатсиз бузиб ташланаётгани ҳақида мақола чоп этилганди. 

Мақолада пойтахтдаги ташқи реклама бизнеси эгаларининг ўзларига мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган, баҳоси 300 миллион сўмгача турадиган 200 дан ортиқ реклама конструкциялари номаълум сабабларга кўра бузиб ташланаётгани ёритилган.

Шунингдек, ушбу ҳаракатлардан жабр кўрган тадбиркорлар нима учун ўзларига тегишли ташқи реклама объектлари ноқонуний бузиб юборилмоқда деб ҳисоблаётганликларини айтишган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳокимлик ноқонуний ўрнатилган реклама қурилмаларини олиб ташлаш ўтган йилдан бошлангани ва бу тадбир ҳозир ҳам давом этаётгани, агарда тадбиркорларнинг қўлида ҳамма керакли хулоса ва ҳужжатлари бўла туриб, мулки бузиб ташланаётган бўлса, албатта ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши мумкинлигини билдирган.

Лекин вазиятга изоҳ берган Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати бу ишлар Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг туман ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ИИББга юборган хати асосида тартибга солинаётганини маълум қилган.

Тадбиркорлар айни вақтда ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб президент халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, омбудсман ва бизнес омбудсман, Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилишган.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектларини тартибга келтириш жараёнида қатнашаётган барча иштирокчиларни қатъий равишда «Реклама тўғрисида»ги қонун ва «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарор талабларига риоя қилишга чақирганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди