Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61 фоизида самарадорлик пастлиги аниқланди
2020 йилнинг январь ойидан жорий йилнинг апрель ойигача давлат харидлари порталидаги аукцион савдоларида умумий қиймати 3,9 триллион сўмлик шартномалар имзоланган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил январидан 2021 йил апрель ойлари оралиғида ўтказилган давлат харидлари таҳлили амалга оширилди.
Мазкур давр мобайнида давлат харидлари порталида 5 минг 330та бюджет ва 1347та корпоратив буюртмачилар томонидан 131 минг 759та аукцион савдолари ўтказилиб, шартномаларнинг умумий қиймати 3,9 триллион сўмни ташкил этган.
Қуйидаги товар гуруҳларида энг юқори нарх пасайиши кузатилган:
- канцелярия буюмлари – 38 фоиз;
- кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари – 38 фоиз;
- спорт анжомлари ва жиҳозлари – 34 фоиз;
- овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари – 32 фоиз;
- мусиқа асбоблари – 32 фоиз.
Республика даражасидаги буюртмачилар орасида Ёшлар ишлари агентлиги (1387-ўрин), Инновацион ривожланиш вазирлиги (1496-ўрин), Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядро энергетикасини ривожлантириш агентлиги (1541-ўрин), Давлат тест маркази (1543-ўрин), Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (1560-ўрин) рейтингнинг пастки қисмидан жой эгаллаган.
Хусусан, Миллий кутубхона томонидан имзоланган 67та шартномадан 28таси (42 фоиз), Давлат тест маркази билан имзоланган шартномаларнинг 37 фоизи бекор қилинган.
Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61 фоизи самарадорлиги пастлиги аниқланган бўлса, вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюртмачилар учун бу рақам мос равишда 52 фоиз ва 45 фоизни ташкил этган.
Соҳалар бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (2,56 — ўртача самарадорлик), ўрта таълим (2,50), соғлиқни сақлаш (2,41), ободонлаштириш (2,40) ҳамда ирригация ва қишлоқ хўжалиги (2,28) соҳасида буюртмачиларнинг аукцион савдолардаги самарадорлиги нисбатан юқори эканлиги аниқланган.
Энг паст самарадорлик эса архив (1,62), бандлик ва меҳнат муносабатлари (1,73), энергетика (1,85), иқтисодиёт ва молия (1,9) соҳаларида кузатилган.
Маълумот учун, индекс -7 ва 7 оралиғида ўзгаради: ўта паст самарадорлик (-7дан -3,5гача), ўртача паст (-3,5 , 0), паст (0 - 2,3), ўртача (2,3 - 4,6) ва юқори самарадорлик (4,6 - 7) мезонларида белгиланади.
Мавзуга оид
10:04 / 04.02.2025
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?
10:12 / 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
15:32 / 29.02.2024
Ижтимоий буюртма бўйича сув таъминоти хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
08:38 / 03.01.2023