Испания Швейцарияга қарши ўйинни асосий вақтда ҳал қила олмади ва пенальтилар сериясида омад эвазига ғалаба қозонди, Италия Бельгияни мағлуб этди — энди Лондондаги илк яримфинал 2012 йилги Киев яримфинали такрори бўлади.

Дания Чехия тўсиғидан ўтди, Англия эса Украинани тор-мор этди — «Уэмбли»даги иккинчи яримфиналда бу турнирнинг асосий сенсацияси муаллифлари ва турнирнинг ҳал қилувчи қисми мезбонлари тўқнашади.

Швейцариядан яна бир серия

Швейцария — Испания — 1:1 қ.в. (0:1, 1:0, 0:0). Пенальти — 1:3
Голлар: Закария, 8 — автогол (0:1). Шақири (Фройлер), 68 (1:1).
Пенальтилар серияси: Бускетс — 0:0 (устун). Гавранович — 1:0. Ольмо — 1:1. Шер — 1:1 (дарвозабон). Родри Эрнандес — 1:1 (дарвозабон). Аканжи — 1:1 (дарвозабон). Морено — 1:2. Варгас — 1:2 (хато). Ойярсабаль — 1:3.
Швейцария: Зоммер, Аканжи, Эльведи, Родригес, Видмер (Мбабу, 101), Фройлер, Закария (Шер, 101), Эмболо (Варгас, 23), Шақири (Соу, 81), Цубер (Фасснаҳт, 90+2), Сеферович (Гавранович, 82).
Испания: Симон, Аспиликуэта, Ляпорт, Пау Торрес (Тиагу Алькантара, 113), Жорди Альба, Коке (М.Льоренте, 90+1), Бускетс, Педри (Эрнандес, 119), Торрес (Ойярсабаль, 91), Мората (Морено, 54), Сарабия (Ольмо, 46).
Огоҳлантиришлар: Видмер, 67. Ляпорт, 90+3. Гавранович, 120+1.
Четлатиш: Фройлер, 77 (қўполлик).
Ҳакамлар: Оливер. Беннетт, Берт (барчаси — Англия).
ВАР: Кавана. Беттс (иккиси — Англия), Дингерт (Германия), Аттуэлл (Англия).
2 июль. Санкт-Петербург. «Газпром Арена» стадиони. 24764 томошабин.

Испания Евро-2020нинг Санкт-Петербургдаги қисмини ёпиб берди ва яна бир сенсация рўй беришига йўл қўймади. Швейцария плей-оффда қаторасига иккинчи ўйинни пенальтилар сериясига олиб борди, аммо иккисида ҳам ғалаба қозониб Европа чемпионати тарихига кириш имконидан фойдалана олмади. Францияга қарши ўйинда икки тўп фарқи билан ортда боратуриб, ҳисобни тенглаштирган Владимир Петкович жамоаси яна бир фаворитни қўшимча бўлимларда тер тўкишга мажбур қилди.

Испания биринчи бўлимда тезкор гол урди, Альба ҳужумга қўшилганида Закария тўпни Зоммер дарвозасига йўллаб қўйди. Бу Евро-2020даги ўнинчи автогол бўлди — бу аввалги чемпионатларда урилган барча автоголлар сонидан (9) ва бир евротурнирдаги энг яхши тўпурарнинг голлари сонидан (9 - Мишел Платини) кўпроқ.