Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

«Бу ҳафтада ҳам бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Жумладан, бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот ўтказилади.

Эртага, 6 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув режалаштирилган. 

8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган», деди Шерзод Асадов.