Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти ҳокими коронавирусга қарши эмланди
16 июль куни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов коронавирусга қарши эмланди.
Вилоят раҳбари дастлаб врач кўригидан ўтказилди, тана ҳарорати ва қон босими ўлчанди, сўнгра коронавирусга қарши вакцина билан эмланди.
Ҳокимлик матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, шу куннинг ўзидаёқ вилоят ҳокими ўринбосарлари, раҳбарлар ва ҳокимлик ходимлари ҳам белгиланган тартибда коронавирусга қарши эмланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 15 июль куни Хоразм вилоятида 12 беморда коронавирус инфекцияси, 75 беморда пневмония аниқланган. Пандемия бошланганидан бери, вилоятда COVID-19 касаллигига чалинганлар 1758 нафарни ташкил этади. Улардан 1645 нафари соғайган.
14 июль куни Хоразм вилоятида 7519 фуқаро коронавирусга қарши эмланди. Эмлашларнинг умумий сони 250 мингга яқинлашди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026