Рустам Жўраевга меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан ишлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселекторда ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинди. Президент соҳада ишлар қониқарсиз эканлигини билдириб, янги тизим жорий қилинишини билдирди.
«16та Меҳрибонлик уйлари ва 4та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Рустам Жўраев бошлиқ Миллий гвардияга ўтказилади. Бунинг учун Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади. Миллий гвардия бу болаларимизнинг таълим тизими, хусусан, олий таълим олишларигача тизимни ишлаб чиқади. Бунда қизларга алоҳида, ўғил болаларга алоҳида ёндашув бўлади. Олий ўқув юртларини битирганлар Миллий гвардияга ишга олиниши ҳам йўлга қўйилади.
Биласизларми, у болалар, айниқса қизлар ўзи шундоқ ҳам ўксинишда. Мен уларнинг кўзларига қарадим. Катта ишонч бор у кўзларда. Ҳар бир болага меҳр берувчи, ота-оналар меҳрини берувчи инсонларни топиб беришимиз керак», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Миллий гвардия раҳбари Жўраевга икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктириш, логопед ва дефектологларни ишга олиш бўйича топшириқ берилди.
«Жўраев болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида уларни Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари, полигонлари, чавандозлар мактабларига олиб чиқиб, ҳарбий техникадан фойдаланиш, от спортига ўргатишни ташкил этади.
Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади. Шунингдек, Меҳрибонлик уйларидаги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT-технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спортнинг нуфузли турлари билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикалар ишлаб чиқилади.
Биттадан меҳрибонлик уйларини намунавий қиламиз. Лекин барибир асосий масъулият Рустам Жўраев бошлиқ Миллий гвардияга юкланади.
Бу тизим орқали, келгусида ушбу ўғил-қизлар орасидан “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари, ватанимизнинг чинакам посбонлари етишиб чиқишига ишончим комил», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024