Россиядан машғулотларда Шарқий ҳарбий округ қўшилмаларидан бирининг бўлинмаси иштирок этади.

Машғулотлар Хитой армиясининг Нинся-Хуэй мухтор районида жойлашган “Цинтунся” полигонида ўтади.

Машғулотларга жанговар самолётлар, артиллерия ва зирҳли техника ҳам жалб қилинади. Улар икки давлат ҳарбий контингентининг қўшма қўмондонлиги остида ўтади.

Таъкидланишича, машғулотлардан кўзланган мақсад Россия-Хитой муносабатларини мустаҳкамлаш, икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва дўстлик даражасини ошириш, террорчиликка қарши курашдаги қатъият ва тайёргарликни намойиш этиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни биргаликда ҳимоя қилиш ҳисобланади.