Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тез ёрдам»нинг битта чақириғига ўртача 5118 сўмлик дори-дармон ишлатилади - ССВ
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматининг битта чақириғига ўртача 5118 сўмлик дори-дармон сарфланади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 6 ойи давомида “тез ёрдам” тизимига дори-дармон харажатлари учун 29,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 2020 йилда пандемия туфайли бу кўрсаткич 75,3 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган.
Таъкидланишича, “103” хизматининг битта чақириғига сарфланган дори-дармон учун минимал харажатлар ўртача 5118 сўмни ташкил қилмоқда. Жорий йилда “Тез ёрдам” кўчма бригадалари сони 105тага ортган.
“Биламизки, олис ва чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан тўлиқ қамраб олиш, уларга бу йўналишда малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун “тез ёрдам” бригадаларининг етишмаслиги, ҳудудларда бу борада керакли шарт-шароитнинг йўқлиги оғриқли масала эди.
Бу йўналишда рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг айни даврига келиб, “103” хизмати кўчма бригадалари сони 2681тага етди. Бу рақам ўтган 2020 йилнинг шу даврида 2576тани ташкил қилган эди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 15-20 километр масофадан 8-12 километр масофагача қисқарган.
Шу билан бирга, “103” рақами марказлаштирилиши ҳамда мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати – Call-марказларининг ташкил этилиши орқали бугунги кунда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 8-12 дақиқани ташкил қилаётгани айтилган.
Мавзуга оид
11:52 / 18.03.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам кечикиб келиши бўйича 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган
16:00 / 20.01.2022
Тошкентда тез ёрдам хизматига тушган чақириқлар сараланиб, аҳволи енгил беморларга поликлиникалар хизмат кўрсатади — ССВ
07:28 / 13.01.2022
10 кунда тез ёрдамга қарийб 350 мингта чақириқ келиб тушди - ССВ
22:32 / 28.12.2021