Юрак хуружи, мияга қон қуйилиши, ўткир нафас етишмовчилиги, анафилактик шок, автоҳалокат оқибатлари, оғир жароҳатлар, кучли қон кетиши... Олиб келинаётган беморларнинг ҳар бири шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.
Шифокорлар тезкор қарор қабул қилишлари керак. Ҳамширалар шошилишга мажбур. Лекин асло шошқалоқликка йўл қўйиб бўлмайди...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги тунги навбатчилик жараёнидан замонавий форматда репортаж эълон қилди.








