Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ интернетда «фейк ҳавола» манзиллари кенг тарқалаётганидан огоҳлантирди
Ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан тайёрланган «фейк ҳавола» манзили кенг тарқалаётганлиги кузатилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу фейк ҳавола манзили olx.uz савдо платформасининг веб-саҳифаси учун яратилган бўлиб, фуқаро ўз маҳсулотини сотиш мақсадида эълон тариқасида olx.uz веб-саҳифасига жойлаштирган вақтда, фирибгар унга маҳсулотини сотиб олишни ваъда қилиб, тўловни ушбу ҳаволага кирган ҳолда тўлашни айтиб, ҳавола орқали фуқаролар банк пластик карта маълумотларини қўлга киритиб, пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб келмоқда.
“Бундан ташқари, фирибгарлар Click ва Payme каби тўлов тизимлари веб-сайтларининг сохталаштирилган кўринишларини яратган ҳолда, фуқаролар банк пластик карта маълумотларини эгаллаб, улардаги пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб келаётганлиги кузатилмоқда”, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, қисқа вақт ичида ушбу сохта веб-сайт фаолиятига тақиқ қўйилиши орқали эҳтимолий жабрланувчилар сонини камайтиришга эришиш мумкин.
“Шу сабабли, олинган маълумотлар ИИВ ахборот хизмати томонидан қайта ишланиб, барча фуқароларни огоҳлантириш, мамлакатимизда юқорида кўрсатиб ўтилган веб-сайтнинг фаолиятига тўсиқ ўрнатиш чораларини кўриш лозим бўлади”, дея якунланган хабар.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026