Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei Cup 2021 мусобақасига старт берилади: Huawei компанияси томонидан AКТ соҳасида ўтказиладиган Евросиё мусобақаси учун рўйхатдан ўтиш бошланди
Huawei компанияси Huawei Cup 2021 – AКТ соҳасидаги Евросиё мусобақаси учун рўйхатдан ўтказиш бошланганини эълон қилади. Huawei компанияси 2015 йилдан буён AКТ соҳасидаги талабалар ва ёш мутахассислар учун ушбу таълим лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Унинг мақсади – иқтидорли ёш AКТ мутахассисларини жалб қилиш ва уларни ўзларининг касбий сифатларини мустақил равишда ривожлантиришга қизиқтиришдир. Ҳозирги кунга қадар танловда 50 мингдан ортиқ талабалар ва ёш AКТ мутахассислари иштирок этишган. Бу йилги рўйхатга олиш 23 августдан бошланди.
Huawei Yevrosiyo компанияси вице-президенти Ву Сай шундай дейди:
“Huawei Cup – бу Huawei компаниясининг Евросиёдаги етакчи таълим лойиҳаси бўлиб, у етти йилдан буён мунтазам равишда ўтказилиб келмоқда ва замонавий AКТ ечимлари билан ишлашни биладиган минглаб иқтидорли ёшларни бирлаштирмоқда. Мусобақа иштирокчилари – бу таълим муассасаларида берилаётган базавий таълим билан чегараланиб қолмаётган, синчков ақли ўсиш ва камол топиш учун янгиликларни излаётган, янги билим ва инновацион ечимларга интилаётган шижоатли ёшлардир. Биз Huawei Cup мусобақаси уларга энг янги трендлар ва технологиялар билан танишиш, ўзларининг мартаба истиқболларини кенгайтириш ва AКТ соҳасидаги халқаро экспертлар ҳамжамиятининг бир қисми бўлишлари учун янги имкониятларни тақдим этаётганидан хурсандмиз. Ишончим комилки, Huawei Cup иштирокчилар ва ғолиблар учун AКТ соҳасида профессионал ютуқлар ва тадқиқотлар сари илк қадам бўлади ҳамда улар бутун минтақанинг динамик ривожланаётган IT соҳасига кўплаб инновацияларни олиб киради”.
Мусобақаларда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Туркманистон, Грузия, Aрманистон ва Озарбойжондан бўлган 18 ёшга тўлган, 2021 йилги олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари, аспирантлари ва битирувчилари иштирок этишлари мумкин.
Иштирокчилар бепул онлайн мактабда ўз профессионал даражасини оширишлари ва мусобақага тайёргарлик кўришлари мумкин. Huawei экспертларининг AКТнинг катта талабга эга бўлган соҳаларига бағишланган вебинарлари ва маърузалари шу соҳалар бўйича жуда кўп нарсаларни билиб олишга ёрдам беради. Мактаб иштирокчиларни Huawei компаниясининг амалий кейслари ва янги технологиялари билан таништиради.
Мусобақалар бир неча босқичда ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш 23 августдан бошланади, биринчи босқич викторинаси 1 сентябрдан 31 октябргача бўлиб ўтади.
Бу йил танлов олтита номинацияда ўтказилди: AI (сунъий интеллектнинг моделлари ва усуллари), Storage (маълумотларни сақлаш тармоқларини қуриш), IP (IP тармоқларининг технологиялари ва протоколлари), 5G (янги авлод мобил алоқа технологиялари ва стандартлари), APP (Мобил иловаларни лойиҳалаш) ва янги журналистлар учун ICT Observer (AКТ кузатувчиси) номинацияси.
Танловда иштирок этиш учун huaweicup.ru сайтида рўйхатдан ўтиш керак.
Huawei компанияси ёш истеъдодларнинг барчасига рақамли билимларни эгаллашлари учун тенг имкониятлар тақдим этишга интилмоқда. Huawei Cup минтақавий мусобақалари билан бир қаторда, компания ҳар йили “Seeds for the Future” лойиҳасини ўтказади ва бу лойиҳа бу йил ноябр ойида ўтказилиши режалаштирилган. “Seeds for the Future” лойиҳасида бу йил Тошкент ахборот технологиялари университети, ИНҲA университети, Ёжу техника институти, Aмити университети ва Турин политехника университети талабалари иштирок этишади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
09:28 / 11.12.2025