Ўзбекистон | 10:11 / 27.08.2021
14130
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик касалланиш ҳолатлари тузалиш ҳолатларидан юқорилигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 841 кишида коронавирус, 361 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 26 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153204 (+841) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 28 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 38 нафари Наманган вилоятида,
  • 79 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 83 нафари Фарғона вилоятида,
  • 22 нафари Хоразм вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент вилоятида,
  • 242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 84 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Жиззах вилоятида 24 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 79 нафар
  • Самарқанд вилоятида 66 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
  • Фарғона вилоятида 86 нафар,
  • Хоразм вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент вилоятида 116 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 145693 (+705) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, пандемия бошидан буён Ўзбекистонда расмий статистика бўйича коронавирус қурбонлари сифатида рўйхатга олинганлар сони 1056 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 26 август куни 361 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 22505тага етди. Кеча уларнинг 350 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15010 нафарни ташкил қилмоқда.

Пневмония беморларининг 3 нафари бемор вафот этиб, шу кунгача ушбу касалликдан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.

Мавзуга оид