2021 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларининг умумий 54 660 туғилиш ҳолати қайд этилди, деб маълум қилди ДХА.

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, энг кўп – 23,3 минг туғилиш тожик миллатига тўғри келади. Охирги 8 ойда тожик чақалоқларга қўйилган энг асосий исмлар Муҳаммадали ва Мустафо исмлари бўлди.

Кейинги ўринларда қозоқ ва қирғиз миллатига мансуб чақалоқлар кўп туғилган. 

  • Қозоқ чақалоқлар учун – Алихон;
  • Қирғиз чақалоқлар учун – Солиҳа;
  • Туркман чақалоқлар учун – Муҳаммад;
  • Рус чақалоқлар учун – София;
  • Татар чақалоқлар учун – Амир;
  • Уйғур чақалоқлар учун – Муҳаммад;
  • Корейс чақалоқлар учун Марк исми кўп танланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ-июн ойларида жами 391 258та туғилиш қайд этилган. 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон бўйича янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилгани хабар қилинганди.