Ўзбекистон | 09:02 / 28.09.2021
19860
4 дақиқада ўқилади
Реклама

ТВС Банк Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрида шоу-румлар очмоқда. Шу ерда. Ҳозир

27 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек кўчаси, 34-уй манзили бўйича TBC Банкнинг биринчи минтақавий шоу-румининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Бундан ташқари, яқин келажакда Ўзбекистондаги биринчи рақамли банк Ўзбекистоннинг яна 7 та шаҳрида, яъни Бухоро, Қарши, Андижон, Жиззах, Қўқон, Урганч ва Фарғонада ўз шоу-румларини очади. Ушбу шохобчаларда TBC UZ илова фойдаланувчилари унда рўйхатдан ўтиш бўйича малакали мутахассислардан маслаҳатлар олиши, тасдиқлаш жараёнидан ўтиши ва тўлақонли мижозга айланиши ҳамда картага эга бўлиши ҳам мумкин.

Самарқанддаги шоу-румнинг очилишига TBC Банкнинг Бош директори Вахтанг Буцхрикидзе ташриф буюрди. Вахтанг Буцхрикидзе ўзининг табрик нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Шубҳасиз, Самарқанд, аҳолиси сони бўйича Ўзбекистоннинг учинчи шаҳри сифатида минтақадаги банк сектори ривожланишида катта салоҳиятга эга. Рақамли банкнинг кенгайтирилиши ва шоу-румнинг очилиши банкнинг муҳим вазифасидир ва биз ишонамизки, шаҳар аҳолисининг рақамли маҳсулотларга тез ўтишига ундаши мумкин”.

 

Бундан ташқари, Банк ва шаҳар учун муҳим ҳисобланган тадбирда Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқарма бошлиғи Отабек Тухтаев, Кредит департамент бошлиғи Акбарали Байкабилов, ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

TBC Банкнинг шоу-румлари стандарт банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда банк хизматлари кўрсатилмайди. Ташриф буюрганларни қулай ва шинам муҳит кутмоқда, бу ерда уларни TBC хизмат ва маҳсулотлари билан боғлиқ ҳар қандай муаммони ҳал қилишга тайёр хайрихоҳ маслаҳатчилар кутиб оладилар. Шоурумлар илованинг қандай ишлашини намойиш қилишга мўлжалланган планшетлар билан жиҳозланган.

“Бизнинг шоу-румларимиз — TBC бренди билан юзлашадиган жой бўлиб, бу ерга одамлар ёрдам ва маслаҳат олиш учун келишлари мумкин. TBC – шунчаки онлайн илова эмас, балки инсонлар учун яратилган ҳамда оддий, шу билан бирга инновацион ечимларни тақдим этувчи бренд эканини фойдаланувчиларимиз ҳис этишларини истаймиз”, - дейди “ТиБиСи Банк” АТБ бошқарув раиси Спартак Тетрашвили.

TBC Банкнинг қолган шоу-румлари 2021 йилнинг октябрь ойи мобайнида бирин-кетин очилади.

Бугунги кунда шоурумлардан ташқари TBC мижозларини фаоллаштириш шохобчалари (МФШ-шохобчалари) ҳам ишлаб турибди. Ушбу шохобчаларТошкентдан ташқари Чирчиқ, Ангрен, Келес, Назарбек, Самарқанд, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Бухоро, Андижон, Асака, Жиззах, Зомин, Урганч, Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда.

Шоу-румларда тақдим этилувчи хизматларнинг биридан МФШ-шохобчаларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлиб, TBCнинг мижозига айланишни истаганлар бемалол бу ерга ташриф буюришлари мумкин. Манзиллар билан қуйидаги ҳавола орқали таниша оласиз: tbcbank.uz/uz/tbc-locations

Эслатиб ўтамиз, 30 йиллик тарихга эга бўлган ТВС Банк Грузия ва Кавказортининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан буён ТВС Банк акцияларининг савдоси London Stock Exchange Лондон биржасида юритилади. Ўтган йил давомида TBC Bank акцияларининг Лондон фонд биржасидаги котировкаси 44,95% фоизга ўсиб, компания акцияларининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошди (784,14 млн фунт стерлинг).

ТВС Банк 2020 йилда мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Айни дамга қадар TBC.UZ иловасининг 800 000 мартадан кўпроқ юклаб олингани алоҳида эътиборга лойиқ.

Банк пул ўтказмалари, муддатли тўлов, тўловларни амалга ошириш, банк карталарини бериш каби хизматларни рақамли форматда кўрсатиб келмоқда. Барча хизматлардан TBC UZ иловаси орқали фойдаланиш мумкин.

ТВС Банк маҳсулотлари тўпламини янада кенгайтириш устида ишлаб, инсонлар ҳаётини шу ерда ва ҳозир осонлаштиришга бел боғлаган.

Қўшимча маълумот учун:

Facebook: @tbcbankuz

Instagram: @tbcbankuzbekistan

Telegram: @tbc_bank_uzb

Сайт:  tbcbank.uz

24/7 қўллаб-қувватлаш маркази: +99878-777-27-27

TBC UZ дастури: Android / IOS

Реклама ҳуқуқи асосида