Kun.uz манбаси ҳодиса жойидан йўллаган суратларда ЙПХга тегишли Tracker русумли хизмат автомобилининг олд қисми жиддий шикастланганини кўриш мумкин. Ҳодиса жойида йўл четида жасад ётгани, унинг атрофи ИИБ ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан ўраб олингани акс этган. Суратлардан марҳум аёл киши экани тахмин қилинмоқда

Kun.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов воқеани тасдиқлади.
Унинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча марҳумнинг шахси, ҳодиса қандай шароитда содир бўлгани ҳақида қўшимча маълумот берилмади.











