“Ушбу тадбиркорлар фаолиятини доимий равишда қўллаб-қувватлаш орқали уларни халқаро миқёсида рақобатбардош бўлган локомотив тадбиркорларга айлантирамиз.  

Мирзаобод тумани мисолида ушбу тизим қандай ташкил этилишига тўхталиб ўтсам. Ташкил этилган “Лойиҳа гуруҳи” томонидан туманнинг ерости ва усти имкониятлари ўрганилади ҳамда мавжуд ресурслардан келиб чиқиб, электротехника саноати бўйича янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилади.

Мазкур лойиҳалар туман бўйича танлаб олинган илғор тадбиркорларга таклиф қилинади ҳамда “Ҳолдинг компанияси” томонидан шу лойиҳаларни шерикчилик асосида амалга ошириш учун 50 миллион доллар ажратилади”, деди Шавкат Мирзиёев.